50 дан ортиқ такси ҳайдовчилари "Яндекс.Такси"нинг Бишкекдаги марказий офисида Қирғизистонда 21 фоизга тенг бўлган хизмат комиссиясини қисқартириш талаби билан норозилик намойиши ўтказди.
"Интерфакс"нинг хабар беришича, намойишчилар агрегатор юқори фоизни сақлаб қолганидан норозилигини билдирган. Уларнинг айтишича, меҳнат шароитлари тобора оғирлашиб бормоқда.
Намойишлар Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг "Яндекс.Такси" ширкати катта ҳажмдаги солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумон қилинаётгани ҳақидаги хабари билан бир вақтга тўғри келди. 30 ноябрь куни компания ва унинг ҳамкорлари офисларида тинтув ўтказилди.