Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бишкек Тожикистон билан чегарадаги можарода ҳалок бўлганлар сонини айтди

Бишкек Тожикистон билан чегарадаги можарода ҳалок бўлганлар сонини айтди

Тожикистон билан чегарадаги можарода Қирғизистон фуқаролари ҳалок бўлганлар сони 62 нафарга етди, деб хабар бермоқда “Кабар” агентлиги республиканинг Боткен вилояти соғлиқни сақлаш координатори Арзибек Борубеков маълумотларига таяниб.

Унга кўра, жами 198 нафар фуқаро жабрланган, улардан 13 нафари болалар.

Қурбонлар орасида - 171 нафари эркак ва 19 нафари аёл.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасининг баҳсли участкаларида навбатдаги қуролли тўқнашув 16 сентябрь куни содир бўлди.

Бишкек ва Душанбе бир-бирини провокацияда айблади.

Қирғизистон чегара ҳудудларидан 140 мингга яқин одам эвакуация қилганини билдирди.

Киритилди: 22:33 24.09.2022. Ўқилди: 4119 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!