Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Бишимбаев колонияда эмасми?

Бишимбаев колонияда эмасми?

Рафиқаси Салтанат Нукенованинг ўлимида айбланиб, 24 йилга қамалган Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев колонияда йўқлиги ҳақида хабар тарқалди. Жиноий жазоларни ижро этиш тизими қўмитаси мазкур хабарга муносабат билдирди.

Собиқ вазирнинг “ғойиб бўлиши” ҳақида AIRAН журналистлари хабар берганди. Улар суддан сўнг Бишимбаев Аршали қишлоғи яқинидаги колонияга жўнатилиши керак бўлганини айтган. Телеканалнинг суратга олиш гуруҳи колонияда ҳукм қилинган шахс борлигини текширишга борган, аммо уни топа олмаган.

Шундан сўнг Бишимбаев аллақачон озодликда ёки чет элда экани ҳақида тахминлар пайдо бўла бошлаган. Жазони ижро этиш хизмати маҳбуснинг қочгани ҳақидаги маълумотни дарҳол инкор этди.

“Ижтимоий тармоқларда маҳкум К.Бишимбаевнинг қочиб кетгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалмоқда. Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Маҳкум жазосини максимал хавфсизлик даражасидаги муассасада ўтамоқда”, дейилади муносабатда.

Бишимбаевнинг колониядан қочиб кетгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилгани бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Киритилди: 09:56 11.11.2024. Ўқилди: 923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!