Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Европа комиссиясининг Исроил билан ассоциация шартномасининг айрим савдо қоидаларини тўхтатиб туриш ва ХАМАСга қарши санкциялар қўллаш бўйича таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Бу ҳақда Гутерриш ижтимоий тармоқда ёзди.
"Мен Еврокомиссиянинг Исроил билан Ассоциация шартномасининг айрим савдо қоидаларини тўхтатиб туриш ва экстремист вазирлар ва зўравон кўчманчиларга, шунингдек, ХАМАСга қарши санкциялар қўллаш бўйича таклифларини мамнуният билан қабул қиламан. Қарор энди аъзо давлатлар ихтиёрида", деб ёзади у.
Унинг таъкидлашича, бу чоралар Исроил халқига қарши эмас, балки Европа Исроил ҳукуматининг Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдаги ҳаракатларини қабул қила олмаслигини кўрсатишга қаратилган.
Гутерриш, шунингдек, Ғазодаги вазиятни ҳалокатли ва қабул қилиб бўлмас деб эълон қилиб, зудлик билан ўт очишни тўхтатишга, инсонпарварлик ёрдамини тўлиқ тиклашга ва барча гаровга олинганларни сўзсиз озод қилишга чақирди.