Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Биржада суюлтирилган газ нархи арзонлашда давом этмоқда

Биржада суюлтирилган газ нархи арзонлашда давом этмоқда

8 ноябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, суюлтирилган газнинг нархи ноябрь ойининг бошларига нисбатан 14%га пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 724 минг сўмни ташкил этди (бир литр учун ўртача 5 520 сўм).

Бу, ўз навбатида, биржада суюлтирилган газ нархи центябр ойида қайд этилган ўртача нарх ( бир тоннаси учун 8 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади.

Сўнги кунларда биржага қўйилаётган суюлтирилган газнинг ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, октябрь ойида биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етмоқда, яъни ўртача 25%га ўсган.

Шу билан бирга, биржа савдоларига қўйилаётган АИ-80 маркали автомобиль бензин ҳажмини ортиши ҳам кутилмоқда.

Киритилди: 14:49 08.11.2024. Ўқилди: 1690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!