Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми тўрт баробар оширилди

Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми тўрт баробар оширилди

Совуқ ҳаво оқими натижасида айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилгани ҳақида хабар берилган эди.

2024 йил 6 декабрь кунига қадар биржа савдоларига чиқарилаётган АИ-80 русумидаги автобензин ҳажми 2000 минг тоннани ташкил этган бўлса, ушбу миқдорлар 10 декабрь кунидан бошлаб ўртача тўрт баробар оширилиб, ҳозирги вақтда 8000 тоннадан қўйиб борилмоқда.

Бундан ташқари, АИ-92 русумли автобензинни биржа савдоларида сотиш ҳажми хам оширилиб, кунлик 4000 тоннага етказилди.

2024 йил 13 декабрь куни ҳам яна 8000 тонна АИ-80 маркасидаги автобензин биржа савдоларига қўйилган бўлиб, унинг 7780 тоннаси харидорлар томонидан сотиб олинди.

Биржа савдоларига жойлаштирилаётган автобензин ҳажмини талаб ва таклифдан келиб чиқиб, янада ошириш имконияти мавжуд.

Киритилди: Бугун 15:54. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!