Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Биргаликда буюк халқ бўларди !!!" — Дональд Трамп Канадани Қўшма Штатларга қўшиб олмоқчи

"Биргаликда буюк халқ бўларди !!!" — Дональд Трамп Канадани Қўшма Штатларга қўшиб олмоқчи

Канада бош вазири Жастин Трюдонинг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабардан сўнг, АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Truth Social нашрида шундай деб ёзди:

"Канадада кўпчилик 51-штат бўлишни хоҳлайди. Агар Канада АҚШ билан бирлашса, ҳеч қандай тарифлар бўлмайди, солиқлар сезиларли даражада камаяди ва улар доимо ўзларини ўраб турган Россия ва Хитой кемалари таҳдидидан бутунлай ҳимояланган бўлар эди. Биргаликда буюк халқ бўларди!!!”

Бу Дональд Трамп Канадани “АҚШнинг 51-штати” деб атаган биринчи марта эмас. У худди шундай баёнотларни 2024 йил ноябр ойида "губернатор" деб атаган Жастин Трюдо билан кечки овқатдан кейин айтган. Бундан ташқари, Трамп АҚШ учун Гренландияни сотиб олиш ва Панама каналини Вашингтон назоратига қайтариш истагини билдирди.

Киритилди: 15:31 07.01.2025. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!