АҚШ Молия вазирлиги 200 йилдан ортиқ давом этган бир центлик тангаларни зарб қилишни тўхтатиши ҳақида The Wall Street Journal газетаси хабар бермоқда.
Газетанинг маълумотларига кўра, битта шундай тангани зарб қилиш 4 центга тушмоқда, шу сабабли у аста-секин муомаладан чиқарилади. Бундай қарор йилига 56 миллион доллар тежаш имконини беради.