Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трамп билан зиддият туфайли бир кунда 34 миллиард доллар йўқотди. Буни Bloomberg нашрининг "Миллиардерлар индекси" тасдиқлайди.
Маскнинг бойлиги ҳозирда 334,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Шу билан бирга, тадбиркор ҳали ҳам дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Умуман олганда, америкалик тадбиркор 2025 йилда 97,9 миллиард доллар йўқотди.