Бугун 5 июнь, 2020 йил, жума

O'ZB

Бир нечта хусусий бандлик агентликлари лицензияси тўхтатилди

Бир нечта хусусий бандлик агентликлари лицензияси тўхтатилди

“Oxiana work xususiy bandlik agentligi”, “Taraqqiyot milliy markazi xususiy bandlik agentligi”,  “World work xususiy bandlik agentligi” ва “Work in World xususiy bandlik agentligi” МЧЖларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилди. Бу ҳақида Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги хабар берди. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига  “Oxiana work xususiy bandlik agentligi”, “Taraqqiyot milliy markazi xususiy bandlik agentligi”,  “World work xususiy bandlik agentligi” ва “Work in World xususiy bandlik agentligi” МЧЖлар фаолияти устидан шикоят аризалари келиб тушган. Мазкур агентликлар фуқароларни Германия, Чехия, Литва давлатларига ишга жойлаш учун ваъда берган, бироқ шартнома шартларини бажармаган. 

Шу муносабат билан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 50-бандига мувофиқ, “Oxiana work xususiy bandlik agentligi”, “Taraqqiyot milliy markazi xususiy bandlik agentligi”,  “World work xususiy bandlik agentligi” ва “Work in World xususiy bandlik agentligi” МЧЖлар лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда бекор қилиниши юзасидан қарор қабул қилди.

Киритилди: 15:33 06.05.2020. Ўқилди: 1550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!