Бразилияда ўтган суткада коронавирусни юқтирган 33 274 нафар янги бемор аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Уч кундирки, Бразилияда вирусни юқтириш бўйича «кунлик рекордлар» янгиланяпти: пайшанба куни — 26 417 та ҳолат, жума куни — 26 928 та ҳолат.
Энг сўнгги маълумотга кўра, мамлакатда коронавирус касаллигига чалинганлар жами сони 499 966 нафарга етди — салкам ярим миллион нафар.
Сутка давомида вафот этганлар сони ҳам кўпайиб 956 нафарни ташкил этиб, пандемия бошланганидан бери 28 849 нафарга етди. Тузалиб кетганлар — 200 минг нафар.
Бразилия коронавирусни юқтириш ҳолатлари бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди, биринчи ўринда — АҚШ.