Исроилнинг сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторига берган зарбалари натижасида камида 98 киши ҳалок бўлди.
Бундай маълумотларни Қатарнинг "Al Jazeera" телеканали анклав Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хараб бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида яна 300 киши жароҳат олган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, 18 мартдан, яъни Исроил бу секторда жанговар ҳаракатларни қайта бошлаганидан бери 3427 киши ҳалок бўлган, 9647 киши жароҳатланган. 2023 йил октябрь ойида Фаластин-Исроил можароси авж олгандан бери қурбонлар сони 53 573 кишига етди, 121 688 киши жароҳат олди.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Исроил армияси Ғазо секторида ҳарбий амалиётларни қайтадан бошлаб, анклавга катта зарбалар берган эди.