Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага FIFA кунлари доирасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашувида Корея Республикасига қарши майдонга тушади.
Икки терма жамоа шу кунга қадар 16 марта ўзаро тўқнаш келган. Уларнинг фақат биттасида Ўзбекистон ғалаба қозонган. Тўртта баҳс дуранг билан якунланган, яна 11 учрашувда Корея Республикаси устун келган.
Жамоалар ўртасидаги илк учрашув 1994 йилда ўтказилган ва унда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ҳозирга қадар миллий жамоамизнинг Корея Республикаси устидан ягона ғалабаси бўлиб турибди.
Ўзаро учрашувлар:
1994 йил: Ўзбекистон — Корея Республикаси — 1:0
1997 йил: Корея Республикаси — Ўзбекистон — 2:1
1997 йил: Ўзбекистон — Корея Республикаси — 1:5
2005 йил: Корея Республикаси — Ўзбекистон — 2:1
2005 йил: Ўзбекистон — Корея Республикаси — 1:1
2007 йил: Корея Республикаси — Ўзбекистон — 2:1
2008 йил: Корея Республикаси — Ўзбекистон — 3:0
2011 йил: Ўзбекистон — Корея Республикаси — 2:3
2012 йил: Корея Республикаси — Ўзбекистон — 4:2
2012 йил: Ўзбекистон — Корея Республикаси — 2:2
2013 йил: Корея Республикаси — Ўзбекистон — 1:0
2015 йил: Корея Республикаси — Ўзбекистон — 2:0
2015 йил: Корея Республикаси — Ўзбекистон — 1:1
2016 йил: Корея Республикаси — Ўзбекистон — 2:1
2017 йил: Ўзбекистон — Корея Республикаси — 0:0
2018 йил: Ўзбекистон — Корея Республикаси — 0:4
Ушбу 16 учрашувда тўплар нисбати Корея Республикаси фойдасига — 34:14.
Терма жамоалар сўнгги марта 2018 йилда FIFA кунлари доирасидаги ўртоқлик баҳсида тўқнаш келган. Ўша учрашувда Корея Республикаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.