Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Билли Айлиш ўзини актриса сифатида синаб кўрди

Билли Айлиш ўзини актриса сифатида синаб кўрди

Поп йўналишида ижод қилувчи дунёга машҳур хонанда Билли Айлиш биринчи марта актриса сифатида экранга чиқди. “Оскар” ва “Гремми” мукофоти совриндори Amazon Prime Video стириминг хизматининг янги “Асалари уяси” сериалида суратга тушди.

Айлишнинг дебюти TIME ва Telegraph нашрларининг шарҳларидан маълум бўлди. “Асалари уяси” сериали танқидчилар томонидан ижобий баҳоланди. Лойиҳа Rotten Tomatoes агрегатор веб-сайтида 79 фоиз ва Metacritic'да 100 баллдан 70 балл олди.

Сериал яратувчилардан бири “Атланта” лойиҳасининг муаллифи Дональд Гловер. Сужет Дренинг севгилиси ва унинг синглиси, кўп мухлисларга эга бўлган поп-юлдуз Марисса билан муносабати ҳақида боради.

Лойиҳадаги бош ролларни Доминик Фишбек ва Хло Бэйли ижро этган. Сериалнинг барча еттита қисми Prime Video'да 17 март куни намойиш этилади.

Киритилди: 00:23 19.03.2023. Ўқилди: 3822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!