«Реал» вингери Винисиус Жуниор «Сантьяго Бернабеу» стадионида навбатдаги бор мухлислар норозилигига дуч келди.
Бразилиялик футболчи Ла Лиганинг 19-турида «Бетис»га қарши ўйинда (5:1) 77-дақиқада алмаштирилди ва голли ҳаракатлар билан ажралиб чиқа олмади. Винисиус 10 октябрдан бери «Реал» ва Бразилия терма жамоаси сафида кетма-кет 18 та учрашувда гол ура олмаяпти.
Учрашув давомида «Реал» мухлислари бир неча бор Винисиус манзилига ҳуштаклар чалди. Бундан аввал ҳам у «Севилья»га қарши ўйинда (2:0) алмаштирилган пайтда «Сантьяго Бернабеу»да ҳуштаклар остида қолган эди.