Номаълум қуролли шахслар якшанба куни эрталаб Берлин марказидаги Hilton меҳмонхонаси олдида ўт очди ва камида бир кишини яралади.
Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 04:45 атрофида содир бўлган. Полиция камида икки гумонланувчини қидирмоқда. Фавқулодда вазият жойи атрофи ўраб олинган.
Дам олиш кунлари Бад-Наухайм (Гессен) шаҳрида яна бир отишма содир бўлди. У ерда номаълум шахс турар-жой биноси ёнида ўт очган. Икки киши вафот этди.