Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг танқидига қарамай, ташкилот инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш ва инқирозларни бошқаришда муҳим роль ўйнашда давом этмоқда.
Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси президенти Анналена Барбок Олий даражадаги ҳафталик олдидан журналистларга шундай деди.
"Тасаввур қилинг-а, агар БМТ мавжуд бўлмаганида, на Украина, на Ғазо ҳозирда мавжуд бўлган кичик миқдордаги ёрдамга эга бўлмас эди", - дея таъкидлади Бербок.
Унинг сўзларига кўра, сессиянинг асосий мавзуларидан бири БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш бўйича муҳокамалар бўлади.
Бербок бу йўналишдаги тараққиёт кўп йиллар давомида қийин бўлганини тан олди, бироқ у кичик, аммо изчил қадамлар ташлашни давом эттириш зарур, деб ҳисоблайди.
Украина ва Яқин Шарқдаги можароларга ишора қилиб, сессия президенти оптимизм билдирди.
Унинг қўшимча қилишича, Мьянмадаги мусулмон озчилик ва бошқа жамоалар дуч келаётган инқироз, шунингдек, инсон ҳуқуқларининг бузилиши Бош Ассамблеянинг диққат марказида бўлиб қолмоқда. Бербок, шунингдек, ядро қуролини бутунлай йўқ қилишга бағишланган бўлажак тадбир халқаро кескинлик кучайиб бораётган бир шароитда айниқса аҳамиятли эканини таъкидлади.