Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бензин ва дизель ёқилғиси нархини оширишга мораторий жорий этилди

Бензин ва дизель ёқилғиси нархини оширишга мораторий жорий этилди

Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев бугун эрталаб мамлакат бош вазирига топшириқ бериб, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳукумат режаларига тузатиш киритиш зарурлигини таъкидлади.

АИ-92 бензини ва дизель ёқилғиси нархини оширишга мораторий жорий этилди, 2026 йилнинг биринчи чорагига қадар коммунал хизматлар тарифлари музлатилди, нарх-наво устидан назорат кучайтирилди ҳамда имтиёзли ипотека ва автокредитлар ҳажми бир неча баробарга оширилиши маълум қилинди.

Бундан ташқари, янги Солиқ кодексининг кичик бизнесга салбий таъсирини камайтириш мақсадида 2026 йил 1 январдан бошлаб солиқ текширувлари ва камерал назорат тадбирлари бекор қилинади. Шунингдек, пеня ва жарималар ҳамда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолларда маъмурий жавобгарлик қўлланмаслиги кўзда тутилган. Кичик бизнес учун соддалаштирилган солиқ маъмурчилиги сақлаб қолинади.

Афтидан, ҳукумат аҳоли — айниқса тадбиркорлар — кайфияти ёмонлашиб, ижтимоий тармоқларда жиддий эътирозлар кўпайганини ҳисобга олиб, шундай тезкор чоралар режасини тайёрлаган.

Киритилди: 19:15 16.10.2025. Ўқилди: 761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!