Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бензема "Реал"нинг асосий муаммоси нимада эканини айтди

Бензема "Реал"нинг асосий муаммоси нимада эканини айтди

"Реал"нинг собиқ футболчиси Карим Бензема Мадрид жамоасининг инқирози ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уларга фақат Мбаппе, Винисиус, Беллингем ва Родриго ўртасидаги ўзаро тушуниш етишмаяпти. Ҳар ким нима қилиши кераклигини билиши керак. Беллингем ўзи ҳужумчи эмас, плеймейкер эканини тушуниши керак. Мбаппе - ҳужумчи, плеймейкер эмас. Винисиус чап қанот вингери, олтилик эмас. Майдонда нима қилиш кераклигини ҳамма билса, ҳаммаси яхши бўлади. Чунки биз дунёнинг энг яхши ўнталигига кирадиган ўйинчилар ҳақида гапиряпмиз. Ва уларнинг барчаси бир жамоада," - деди Бензема L’Equipe нашрига.

"Реал" чоршанба куни Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши уй учрашувида мағлуб бўлди - 1:2.

Киритилди: Бугун 09:04. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!