"Ал-Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема яқинда фаолиятидаги 500-голини урди. Франциялик футболчи Саудия Арабистони чемпионати 1-туридан ўрин олган "Ал-Оҳдуд"га қарши ўйинда (5:2) хет-трик қайд этди. 37 ёшли футболчининг иккинчи голи унинг клублар ва терма жамоалардаги профессионал фаолиятидаги 500-голи бўлди. Шу тариқа, форвард ҳозирча 961 та ўйинда 501 та гол урган.
Карим Бензема фаолиятини "Лион"да бошлаган, унинг асосий жамоасида 2004 йилдан 2009 йилгача ўйнаган, шундан сўнг Мадриднинг "Реал" клубига ўтган. "Қаймоқранглилар" сафини 2023 йилда тарк этган футболчи ҳозирги клуби "Ал-Иттиҳод" билан шартнома имзолаган.