Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бензема Алонсонинг "Реал"даги ҳолатига изоҳ берди

Бензема Алонсонинг "Реал"даги ҳолатига изоҳ берди

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Карим Бензема Хаби Алонсонинг жамоадаги қийинчиликлари ҳақида гапирди.

Испаниялик мураббий кетма-кет муваффақиятсиз натижалардан сўнг "қироллик клуби"даги ишини йўқотиш хавфи остида.

"Алонсо бу вазиятда ҳеч нарса қила олмайди - унинг таркиби жуда кучли ва у барча энг яхши футболчиларни майдонга тушириши керак. Бу қийин. Ҳар бир юлдузда эго бор. Доимий алоқада бўлиш ва ўйинчиларни уларнинг ҳар бири фойда келтиришга қодир эканлигига ишонтириш керак.

Муаммо жамоада сендан кўпроқ аҳамиятга эга одам борлигига кўника олмаганингда юзага келади. Агар сизда юлдуз футболчилар кўп бўлса, шунга ўхшаш ҳолат рўй беради," - дейди ҳозирда "Ал-Иттиҳод" шарафини ҳимоя қилаётган Бензема L’Equipe нашрига берган интервьюсида.

Якшанба кунги "Алавес"га қарши ўйин "Реал" учун Хаби Алонсо қўл остидаги сўнггиси бўлиши мумкин.

Киритилди: 15:13 12.12.2025. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!