Бугун 8 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бен-Гвир Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: Мисрдан кескин реакция

Бен-Гвир Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: Мисрдан кескин реакция

Миср Бен-Гвирнинг Ал-Ақсо масжиди ҳудудига бостириб киришини қоралайди.

Миср, Исроилнинг ўта ўнгчи Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг Ал-Ақсо масжиди ҳудудига сўнгги кириши "қўзғатувчи ҳаракат" эканлигини ва буни бутунлай қоралашини билдирди.

Миср Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Бен-Гвирнинг қуролли полиция кузатувида қилган бу ҳаракати хавфли кескинлашув бўлиб, "аллақачон ёмонлашиб бораётган Фаластиннинг ишғол қилинган ҳудудларидаги вазиятни янада оғирлаштириши ва минтақавий хавфсизлик ҳамда барқарорликка ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин".

Баёнотда таъкидланишича, Исроилнинг кетма-кет кескинлашувлари икки давлат ечимига қаратилган саъй-ҳаракатларни барбод қилмоқда. Шунингдек, Исроилнинг уринишлари "ҳуқуқий ва тарихий вазиятни ўзгартира олмаслиги" ёки халқаро ҳуқуққа кўра, ишғол қилинган Шарқий Қуддус Фаластин ҳудудининг бир қисми бўлиб қолаётгани таъкидланди.

Киритилди: 20:38 02.04.2025. Ўқилди: 1802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!