Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Беллингем "Реал" тарихида янги рекорд ўрнатди

Беллингем "Реал" тарихида янги рекорд ўрнатди

"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем клуб тарихида энг кўп гол урган англиялик футболчига айланди.

Англиялик футболчи Ла Лига доирасида "Расинг Сантандер"га қарши учрашувда гол уриб, "Реал" сафидаги голлари сонини 50 тага етказди.

Шу тариқа, Беллингем Мадрид клубида ўйнаган машҳур ҳамюртларининг натижаларини катта фарқ билан ортда қолдирди.

"Реал" тарихида энг кўп гол урган англияликлар:

  1. Жуд Беллингем — 50 та гол

  2. Дэвид Бекхэм — 20 та гол

  3. Лори Каннингем — 20 та гол

  4. Майкл Оуэн — 16 та гол

  5. Стив Макманаман — 14 та гол.

Киритилди: 12:54 03.11.2026. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар