Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Белгороднинг кучли ўққа тутилишининг оқибатлари: қурбонлар, кўплаб вайроналар...

A A A
Белгороднинг кучли ўққа тутилишининг оқибатлари: қурбонлар, кўплаб вайроналар...

Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Украина қуролли кучларининг Белгородга уюштирган йирик ҳужуми чоғида маҳаллий аҳолидан бири ҳалок бўлгани, яна 29 киши, жумладан, бир бола яралангани ҳақида хабар берди.

Унга кўра, жабрланганларнинг барчаси Белгороддаги тиббиёт муассасаларига етказилган.

Ҳокимият маълумотларига кўра, ўққа тутилиш чоғида вилоят марказидаги 22 та кўп қаватли уйдаги 49 та хонадон ва тўртта тижорат объекти зарар кўрган.

«Тўртта ижтимоий аҳамиятга эга объектнинг ойналари шикастланган», - деди Гладков.

Шунингдек, 21 та машина зарар кўрган, улардан олтитаси ёниб кетган, деди губернатор.

Киритилди: 06:32 12.05.2024. Ўқилди: 1922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!