Беш нафар қурилиш ишчиси Бельгиянинг Антверпен шаҳрида жойлашган мактаб биноси қулаши оқибатида ҳалок бўлишди, деб хабар қилмоқда ББC.
Яна тўққиз киши жароҳат олди, улардан уч нафари ҳали ҳам реанимацияда. Бироқ, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмайди. Фавқулодда вазият сабаблари ҳали номаълум.
Қурбонларнинг иккитаси Португалия ва Руминия фуқаролари бўлган.
Мактаб реконструкциядан сўнг 1 сентябрга қадар очилиши керак эди. Шунинг учун ҳам иш тезроқ олиб борилган.