Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бельгияда 112 минг муҳожир ноқонуний яшамоқда

A A A
Бельгияда 112 минг муҳожир ноқонуний яшамоқда

Бельгияда 112 минг муҳожир узоқ йиллардан бери яшаш ва ишлаш рухсатномасисиз яшаб келмоқда.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Брюссел эркин университети (VUB) тадқиқотчилари Питер-Поль Верхэге ва Сильви Гадейн 11,5 миллион кишилик мамлакатда “ҳужжатсиз шахслар” сонини ҳисоблаб чиқди.

Уларга кўра, мамлакатда 112 минг ноқонуний мигрант бор, бу аҳоли сони бўйича машҳур сайёҳлик шаҳри Брюгге билан солиштириш мумкин. Деярли ярми, яъни 52 минг муҳожир пойтахт Брюсселда истиқомат қилади.

Бу рақамнинг аксарияти Бельгияга ноқонуний равишда келган ва расман рўйхатдан ўтмаган Жазоир, Тунис, Афғонистон, Покистон ва бошқа қатор давлатлар фуқароларидир.

Киритилди: 21:13 12.04.2023. Ўқилди: 1377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!