1 июлдан бошлаб Бельгиянинг Россиядаги консуллиги қисқа муддатли визалар, жумладан, туристик визалар беришни тўхтатди, деб хабар беради Россия Туроператорлар уюшмаси ВФС Глобал виза марказлари операторига таяниб.
“1 июлдан бошлаб Бельгия визасига мурожаат қилиш маркази фақат 31 августгача мамлакатга келишни режалаштираётган абитуриентлардан талабалик визалари, меҳнат визалари, оилани бирлаштириш визалари учун аризаларни қабул қилади”, — дейилади хабарда.
ВФС Глобалда аниқлик киритилишича, 1 июлдан бошлаб мамлакатда 90 кундан кам муддатга қолиш учун қисқа муддатли виза олиш учун аризалар қабул қилинмайди. Бу туркумга туристик визалар ҳам киради.
Бельгия 23 май куни мамлакатга кирувчи сайёҳлар учун коронавирус чекловларини бекор қилди.