Бельгия мудофаа вазири Тео Франкен Европа давлатларини TikTok ижтимоий тармоғи келтириб чиқарадиган таҳдидларга қарши курашиш чораларини муҳокама қилишга чақирди.
Франкен бу ҳақда ижтимоий медиа саҳифасида ёзди.
"Варшава хавфсизлик форумида мен TikTokнинг хавфлари ҳақида огоҳлантирдим. Хитойда у илмий билимлар ва фойдали маълумотларни тарқатади, аммо Европа Иттифоқида унинг алгоритмлари европалик ёшларга заҳарли контент таклиф қилади ва низоларни келтириб чиқаради", деди Франкен.
Вазир Европа АҚШ тажрибасидан фойдаланиб, ушбу таҳдидга қарши курашиш чораларини муҳокама қилишни шошилинч равишда бошлаши кераклигини таъкидлади.