Бугун 10 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Белгия коррупция ва пул ювиш билан боғлиқ жиноятлар доирасида мусодара қилинган 108 млн долларни Ўзбекистонга қайтаришни режалаштирмоқда

Белгия коррупция ва пул ювиш билан боғлиқ жиноятлар доирасида мусодара қилинган 108 млн долларни Ўзбекистонга қайтаришни режалаштирмоқда

"БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича конвенциясига асосланган расмий халқаро мурожаат асосида, Ўзбекистон ҳукуматининг илтимоси билан Белгияда жами 200 миллион доллар мусодара қилинди", дейилади Брюссел прокуратураси баёнотида.

Белгия суди Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида шу турдаги активларни бўлишиш тўғрисидаги қоидаларига асосланиб, мусодара қилинган пул ва унинг ҳисобланган фоизларини Белгия ва Ўзбекистон ўртасида тақсимланиши ҳақида қарор чиқарган. Суд Ўзбекистон томонига 108 миллион доллар беришга қарор қилган.

Белгия расмийлари ушбу маблағлар қайси жиноят иши доирасида ҳамда кимлардан мусодара қилинганига аниқлик киритмаган.

Аввалроқ Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора Каримова бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг Белгияда ҳам активлари борлигини ва уларни қайтариш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Киритилди: 13:09 03.04.2025. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!