Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Хитойдан олиб кирилаётган барча маҳсулотларга қўшимча 84% бож жорий этиш қарорини қабул қилган. Бу эса умумий бож ставкасини 104 фоизга етказади.
"Хитой каби давлатлар, агар улар жавоб чораси сифатида ҳаракат қилмоқчи бўлишса ва америкалик ишчиларга нисбатан ёмон муносабатини икки ҳисса оширишга уринаётган бўлса, бу катта хатони билдиради. Президент Трампда пўлатдек мустаҳкам ирода бор, у ён бермайди. Хитой битим тузмоқчи, лекин буни қандай қилишни билмаяпти", — дея изоҳ берди Ливитт.