Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Белгия Киевдан тушунтириш талаб қилмоқда

A A A
Белгия Киевдан тушунтириш талаб қилмоқда

Белгия расмийлари Белгород вилоятида “Путинга қарши жангарилар” Белгияда ишлаб чиқарилган қуроллардан фойдалангани боис Киевга аниқлик киритиш ниятида, деб хабар бермоқда LeSoir.

Газетанинг ёзишича, буни фотосуратлар тасдиқлайди ва Washington Post нашрига кўра, бу маълумот Америка разведка идоралари томонидан тасдиқланган.

Белгияда ишлаб чиқарилган SCAR автоматларидан Россия Озодлик легиони ва Россия кўнгиллилар корпуси фойдалангани айтилмоқда, деб ёзади LeSoir.

Мудофаа вазири Лудивине Дедондер ва унинг ташқи ишлар бўйича ҳамкасби Хажа Лаҳбиб зудлик билан Украина ҳукумати билан боғланиб, аниқлик киритишади. Тушунтириш сўрови ишончли манба томонидан тасдиқланди, деб ёзади газета.

“Ушбу етказиб беришлар Украина Қуролли Кучлари учун ўз ҳудуди ва аҳолисини Россия босқинидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Бу ҳар бир жўнатишга ҳамроҳ бўлган ҳужжатларда аниқ кўрсатилган... Шундай қилиб, бу қуроллар Россиянинг ички режаларига эга бўлган алоҳида гуруҳлар томонидан фойдаланишга рухсат берилмаган”, — дея ўз манбасидан иқтибос келтирган Белгиянинг LeSoir нашри.

Киритилди: 23:18 04.06.2023. Ўқилди: 3536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!