Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бельгия Киевдан Белгород яқинидаги қуроллари билан боғлиқ ҳодиса туфайли тушунтириш талаб қилади

Бельгия Киевдан Белгород яқинидаги қуроллари билан боғлиқ ҳодиса туфайли тушунтириш талаб қилади

Бельгия ҳукумати Белгород вилоятига ҳужумда қўпорувчилик ва разведка гуруҳи томонидан Бельгия қуролларидан фойдалангани сабабли Киев расмийларидан тушунтириш талаб қилади. Бу ҳақда Le Soir газетаси манбага таяниб ёзмоқда.

Аввалроқ The Washington Post газетаси АҚШ расмийларига таяниб, жангарилар Белгород вилоятига ҳужум пайтида Бельгия ва Чехияда ишлаб чиқарилган қуроллардан фойдалангани ҳақида хабар берган эди.

“Бельгия мудофаа вазири Лудивине Дедондер ва ташқи ишлар вазири Ажа Лабиб энг қисқа фурсатда Украина ҳукумати билан боғланиб, вазиятга аниқлик киритишни талаб қилади”, — дейилади РИА Новости баёнотида.

Бельгия расмийлари Украина Қуролли кучларига берилган қуроллар “ўз ҳудуди ва аҳолисини ҳимоя қилиш” учун мўлжалланганлигини таъкидлади.

Киритилди: 07:56 05.06.2023. Ўқилди: 2654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!