Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бельгия Фаластинни тан олади ва Исроилга нисбатан қаттиқ санкциялар қўлланилади

Бельгия Фаластинни тан олади ва Исроилга нисбатан қаттиқ санкциялар қўлланилади

Бельгия сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг сессиясида Фаластин давлатини тан олади.

Бу ҳақда Бельгия ташқи ишлар вазири Максим Прево Х ижтимоий тармоғида ёзди.

"Бельгия БМТ сессиясида Фаластинни тан олади! Ва Исроилга нисбатан қаттиқ санкциялар қўлланилади. ҲАМАС тарафдорлари томонидан ҳар қандай антисемитизм ёки терроризмни улуғлаш ҳам кескин қораланади", деб ёзган у.

Қайд этилишича, Фаластин давлатини тан олиш Франция ва Саудия Арабистонининг қўшма ташаббуси доирасида амалга оширилади.

Киритилди: 11:00 02.09.2025. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!