Беларус Озарбойжонга қурол етказиб берган. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Беларус 2018—2022 йилларда Озарбойжонга қурол-яроғ етказиб берган. Қайд этилишича, Беларуснинг бу ҳаракати Арманистон томонидан «шафқатсиз хиёнат» сифатида баҳоланади.
Боиси икки мамлакат ҳам КХШТ аъзоси ҳисобланиб, уларга кимдир ҳужум қилган тақдирда бир-бирини ҳимоя қилиши белгиланганди.
Аввалроқ Арманистон бош вазири мамлакат КХШТ аъзолигидан чиқишини айтганди.