Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Беларусь интернет 10 дақиқа ишламагани туфайли 390 минг доллар йўқотди

A A A
Беларусь интернет 10 дақиқа ишламагани туфайли 390 минг доллар йўқотди

Беларусь иқтисодиёти 10 дақиқада қарийб 390 минг долларни йўқотди, мамлакатда интернет узилиб қолди, деди Кибер хавфсизлик агентлиги раҳбари, Давлат Думасининг Aхборот сиёсати бўйича қўмитаси эксперт кенгаши аъзоси Евгений Лифшиц.

"Беларусь иқтисодиёти, менинг тахминимча, интернетсиз 10 дақиқада қарийб 390 минг доллар йўқотди", — деди у РИA Новости агентлигига.

Душанба куни Минскда яна интернет узилишлари бошланди. Тахминан 11.00дан кейин (Тошкент вақти билан 13.00) 4G тармоқлари яхши ишламади.

Aввалроқ интернет билан боғлиқ муаммолар Минскда кузатилган эди, бу ҳолат 9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтганда бошланган эди. 10-11 август кунлари республикада интернет билан боғлиқ жиддий узилишлар кузатилди ва 12 августда у анча яхши ишлай бошлади, тезкор хабар алмашиш ва қидирув тизимларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.

Республика Aлоқа ва ахборотлаштириш вазирлигининг маълум қилишича, 9-дан 11-августгача "Беларусь операторларининг телекоммуникация тармоқлари инфратузилмаси ва давлат органлари ҳамда ташкилотлари веб-сайтларига киберҳужумлар содир бўлганлиги сабабли" абонентлар учун интернет хизматлари ва манбаларига киришнинг сезиларли чекланиши қайд этилди.

Киритилди: 15:30 17.08.2020. Ўқилди: 1805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!