Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бектемир туманида кучли таъсир қилувчи моддаларни сотишга уриниш ҳолатининг олди олинди

Бектемир туманида кучли таъсир қилувчи моддаларни сотишга уриниш ҳолатининг олди олинди

25 апрель куни Бектемир туманида ўтказилган профилактика тадбири давомида 45 ёшли Шахзода И. кучли таъсир қилувчи моддаларни сотмоқчи бўлган вақтида жиноят устида ушланди. Унинг ёнидан 10 дона «Тропикамид» ва 10 дона «Регапен» капсулалари топилиб, олиб қўйилган. У уларни 1.000.000 сўмга сотмоқчи бўлган.

Холислар иштирокида унинг хонадонини текшириш натижасида яна 288 дона «Тропикамид» ва 160 дона «Регапен» моддалари топилиб, олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 18:02 07.05.2022. Ўқилди: 1696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!