Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

BBC: Норвегияда сайловларда сўл коалиция яна ғалаба қозонди, муҳожирларга қарши партия иккинчи ўринга чиқди

BBC: Норвегияда сайловларда сўл коалиция яна ғалаба қозонди, муҳожирларга қарши партия иккинчи ўринга чиқди

Душанба куни бўлиб ўтган парламент сайловлари якунларига кўра, бош вазир Йонас Гар Стёре бошчилигидаги Меҳнат партияси етакчилигидаги сўл коалиция ҳокимиятни сақлаб қолди, дея хабар бермоқда нашр.

Меҳнат партияси дастлабки натижаларга кўра 26% овоз ва Норвегия парламенти — Стортингдаги 53 ўринни қўлга киритди. Умумий ҳисобда сўл қанотдаги беш партия 169 мандатдан 87 тасини эгаллади.

Кутилишича, Йонас Гар Стёре бошчилигидаги озчилик ҳукумати мамлакатни бошқаришда давом этади ва қолган тўртта сўл партия ҳам уни қўллаб-қувватлайди.

Муҳожирларга қарши сиёсати билан машҳур Тараққиёт партиясининг кескин ошган оммабоплиги уни иккинчи ўринга олиб чиқди. Ушбу партия сайловда 24% овоз ва 48 депутатлик ўрнига эга бўлди. Бу 2021 йилги сайловларга нисбатан икки баравардан кўпроқдир.

Йонас Гар Стёре ҳукумати Украина учун фаол ёрдам кўрсатиб, миллиардлаб доллар ажратиб келмоқда. Норвегиялик сиёсий шарҳловчиларнинг таъкидлашича, бош вазирнинг қайта ғалаба қозонишига сайловчиларнинг қарашлари ҳам сабаб бўлди. Норвегия аҳолиси Европада уруш давом этаётган, АҚШда эса Трамп ҳокимиятга қайтган ҳозирги вазиятда мамлакатга ташқи сиёсатда тажрибали раҳбар керак, деб ҳисоблашган.

Киритилди: 16:52 09.09.2025. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!