Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

BBC: Нетаняҳу Исроил Ғазодаги ҲАМАСга қарши чиққан гуруҳларни қуроллантираётганини билдирди

BBC: Нетаняҳу Исроил Ғазодаги ҲАМАСга қарши чиққан гуруҳларни қуроллантираётганини билдирди

Аввалроқ Исроил оммавий ахборот воситалари мамлакат мудофаа вазирлигидаги манбаларга таяниб, Бинямин Нетаняҳу Ғазо секторининг жанубида жойлашган маълум бир гуруҳга қурол етказиб беришга рухсат бергани ҳақида хабар берган эди.

"Бундай айбловни биринчи бўлиб мухолифатдаги сиёсатчи, “Исроил Бизнинг уйимиз ” партияси раҳбари Авигдор Либерман илгари сурганди", деб ёзмоқда BBC.

"Исроил ҳукумати ўзини ИШИДга алоқадор деб ҳисоблайдиган жиноятчилар гуруҳига қурол етказиб бермоқда. Билишимча, бу ҳаракат Исроил Вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланмаган", — деган Либерман.

Бир қатор исроиллик сиёсатчилар Нетаняҳуни Исроил хавфсизлигини хавф остига қўяётганликда айблашди. Бироқ Исроил бош вазири Х ижтимоий тармоғида эълон қилган қисқа видеода бу фикрга қўшилмаслигини билдирди.

"Бунда қандай ёмонлик бор? Бу фақат исроиллик аскарларнинг ҳаётини сақлаб қолади, бу ҳақдаги маълумотни ошкор қилиш эса ҲАМАСга фойда келтиради", — деди Нетаняҳубўз мурожаатида.

Исроил қурол етказиб бераётгани айтилган гуруҳ ҳақида ҳозирча кўп нарса маълум эмас. Бу — “Абу Шабаб” бўлиб, уни Ёсир Абу Шабаб исмли киши бошқаради. У ўз гуруҳини ҲАМАСга мухолиф куч сифатида кўрсатмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, бу гуруҳ жангчилари Ғазо секторидаги, ҳозирда Исроил ҳарбийлари назорати остида бўлган Рафаҳ шаҳрида жойлашган.

Ҳам Исроилда, ҳам Ғазода бу гуруҳни айримлар халқ милицияси деб, бошқалар эса жиноятчилар тўдаси деб атамоқда. Кланнинг ўзи эса "Мақсадимиз — Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кираётган юк машиналарини ҳимоя қилиш", дея баёнот берган. Аммо танқидчилар бунинг тескариси содир бўлаётганини, яъни бу гуруҳ айнан ўша машиналарни талаётганини таъкидламоқда.

Киритилди: 08:40 07.06.2025. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!