Халқаро жиноий суд прокурорлари маълумотларига кўра, Родриго Дутерте Филиппин ҳукумати томонидан эълон қилинган “гиёҳвандликка қарши уруш” давомида содир этилган камида 76 та қотилликка алоқадор бўлиши мумкин.
"Айблов қамраб олган давр мобайнида қурбонлар сони бундан анча кўп бўлган, бу эса ҳужумларнинг кенг кўламли характери билан тасдиқланади", дейилади Халқаро жиноий суд прокурорларининг баёнотида.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, Дутерте эълон қилган гиёҳвандликка қарши урушда, шу жумладан судсиз қатл этишлар натижасида, минглаб одамлар ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
Собиқ президентнинг ўзи эса, мамлакатни кўча жиноятларидан халос этиш мақсадида гиёҳванд моддалар сотувчиларга қарши курашганини билдирган.