АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден янги сайланган давлат раҳбари Дональд Трампни Оқ уйда қабул қилди, дея хабар беради Euronews.
Байден ва Трамп ҳокимиятнинг босқичма-босқич ўтишини муҳокама қилдилар. Бу - ҳокимиятни тинч йўл билан топширишнинг анъанавий қисми ҳисобланади. Бироқ Трамп тўрт йил аввал тадбирда қатнашишдан бош тортган эди.
Учрашув чоғида Байден Трамп билан қўл бериб саломлашди. Уларнинг ҳар бири демократик бошқарувдан республика бошқарувига босқичма-босқич ўтиш мажбуриятини олди.
Нутқ давомида Байден янги сайланган президентни табриклади. Шу билан бирга Трамп Байденга миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Илон Маскни ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари этиб тайинлагани хабар қилинганди.