АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага етказиб бериш учун Америка омборларидан қуролларни йўқ қилиш дастури доирасида давлат раҳбарининг ваколатларини кенгайтиришни сўради. Оқ уй 30 сентябрдан кейин тахминан 5,8 миллиард долларни бошқара олмайди.
The Hill манбасига кўра, агар рад жавоби берилса, Жо Байден маъмурияти сентябрь ойи охиригача бир марталик пакет доирасида шу миқдорда ёрдам беради. Бироқ, нашр суҳбатдошига кўра, бу билан ҳуқуқий қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Агар узайтириш Конгресс томонидан тасдиқланса, ёрдам бўлиб-бўлиб жўнатилади.
Пентагон матбуот котиби Пат Райдернинг эслатишича, ушбу дастур доирасида Оқ уй Украинага 5,9 миллиард доллар ёрдам кўрсатиши мумкин, 1 октябрда бошланадиган кейинги молия йилида маъмурият бунинг атиги 100 миллион долларини бошқариши мумкин, қолган маблағлар учун ваколат муддати тугайди. Жаноб Райдернинг айтишича, Оқ уй бу борада Конгресс билан ишламоқда.