Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Байден Путинга хабар жўнатди: "Оқибати ёмон бўлади"

Байден Путинга хабар жўнатди: "Оқибати ёмон бўлади"

AҚШ президентлигига номзод Жозеф Байден Россия президенти Владимир Путинга "хабар" жўнатди.

NBC телеканали бошловчиси Байдендан ФҚБ раҳбари Кристофер Рейнинг Москванинг Aмерика сайловларига "аралашишга" уринишлари ҳақидаги баёноти билан боғлиқ ҳолда Владимир Путинга "хабар жўнатиш"ни сўради.

Байден агар у сайловда ғалаба қозонса, "AҚШ суверен ишларига аралашиш оқибатлари ёмон бўлиши"ни исботлашга ваъда берди. «Владимир Путинга хабарим шуки, агар сайлансам, ўтган воқеаларни унутмайман. Чунки бу бизнинг суверенитетимизни бузишдир”, – деди Байден.

Унинг фикрига кўра, Aмерика давлати раҳбари Дональд Трамп сайловларга "аралашишга" қаршилик кўрсата олмайди.

Киритилди: 10:30 26.09.2020. Ўқилди: 7376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!