АҚШ президенти Жо Байден сешанба куни Конгресс раҳбарлари билан учрашиб, уларни Украинага ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлашни якунлашга кўндиришга ҳаракат қилади.
Бошқа нарсалар қатори Киевга 60 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси демократлар назоратидаги Сенат томонидан маъқулланган, аммо кўпчилик республикачиларга тегишли бўлган Вакиллар палатасида тўхтаб қолган.
"Президент Оқ уйда тўртта Конгресс етакчиси билан учрашади. Президент икки партиявий миллий хавфсизликни молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини зудлик билан қабул қилиш ва ҳукуматни ишини давом эттириш зарурлигини муҳокама қилади", - дейилади Байденнинг сешанба кунги режаларида.