АҚШ президенти Жо Байден икки жиноий иш бўйича судланган ва ҳукмни кутаётган ўғли Хантер Байденни афв этди.
«Бу лавозимда ишлаган биринчи кунимданоқ мен Адлия вазирлиги қарор қабул қилишига аралашмаслигимни айтдим ва ҳатто ўғлимнинг танлаб ва адолатсиз таъқиб қилинаётганини кузатганимда ҳам ўз сўзимда турдим», — деди Байден.
Cентябр ойида Байденнинг ўзи ҳам, унинг матбуот котиби ҳам ўғлини афв этиш тўғрисида фармон чиқармоқчи эмаслигига ишонтирган эди.
Июнь ойида ҳакамлар ҳайъати Хантер Байденни қурол сотиб олаётганда гиёҳванд бўлганлигини яширганликда айбдор деб топди. Кичик Байден АҚШ тарихидаги амалдаги президентнинг жиноятда айбдор деб топилган биринчи ўғлига айланди.
Кейин, сентябрь ойида Хантер Байденнинг ўзи яна бир ишда – солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбини тан олди.
Якшанба куни кечқурун эълон қилинган баёнотда Жо Байден ўғлининг судлари «сиёсат билан булғанган» ва шунинг учун нотўғри қарорлар билан якунланганини даъво қилмоқда.
“Бу ҳафта охирида мен бу қарорни қабул қилганимда, уни бошқа кечиктиришнинг маъноси йўқ эди. «Умид қиламанки, америкаликлар ота ва президент нима учун бундай қарорга келганини тушунишади», — дейилади баёнотда.
Хантер Байден, шунингдек, у гиёҳванд сифатида қилган хатоларидан бутун Байден оиласини омма олдида камситиш ва шарманда қилиш учун сиёсий мақсадларда фойдаланилганини айтди.
«Менга нисбатан бугунги раҳм-шафқатни ҳеч қандай тарзда оддий деб билмайман ва ҳаётимни ҳали ҳам касал ва азоб чекаётганларга ёрдам беришга бағишлайман», деди президентнинг ўғли.