Gila River резервациясида нутқ сўзлаган АҚШ президенти ҳинду болаларни оқ танлилар жамиятига "ассимиляция қилиш" учун махсус мактаб-интернатларига мажбуран жойлаштирилгани учун узр сўради.
Қўшма Штатларда бундай амалиёт 1819 йилдан 1969 йилгача мавжуд бўлган. Бутун мамлакат бўйлаб 400 га яқин махсус мактаб-интернатлари фаолият юритган.
Оқ уй раҳбари махсус мактаб-интернатларни "Америка тарихидаги даҳшатли боблардан бири" деб атади ва кўпчилик америкаликлар бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини таъкидлади.
АҚШ Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, камида 973 бола ушбу муассасаларда вафот этган, аммо Байден қурбонларнинг ҳақиқий сони "жуда ҳам кўп" эканлигини айтди.