Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бахтиёр Саидов Сергей Лавров билан телефонлашди

Бахтиёр Саидов Сергей Лавров билан телефонлашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.

"Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик. Ҳамкасбимни яқинда қайта тайинлангани билан табрикладим", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Шунингдек, Ўзбекистон-Россия икки томонлама кун тартибидаги бўлажак тадбирлар жадвали доирасидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари март ойи бошида Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум давомида учрашув ўтказган эдилар.

Унда Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлигининг иқтисодиётдан тортиб маданий алмашинувларгача бўлган долзарб мавзулари, минтақавий ва халқаро миқёсдаги алоқалар кўриб чиқилди.

Киритилди: 11:35 16.05.2024. Ўқилди: 908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!