Кун.уз манбасига кўра, Бахтиёр Қудратуллаев билан судланганлардан бири – 60 ёшли Шукурали Қурбонов суд ҳукми ўқилганидан бир кун ўтиб, вафот этган. У Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича айбланиб, 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилганди.
Шукурали Қурбоновнинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас.
Вафот этган Шукурали Қурбонов ишда Бахтиёр Қудратуллаевдан кейинги иккинчи фигурант эди.