Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Бавария" футболчиси "Манчестер Сити" билан ўйиндан сўнг жамоадошининг лабини ёриб қўйди

A A A
"Бавария" футболчиси "Манчестер Сити" билан ўйиндан сўнг жамоадошининг лабини ёриб қўйди

Садио Мане "Манчестер Сити"дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоадоши Лерой Санега мушт туширди.

"Бавария" Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг биринчи ўйинида инглиз клубига ютқазди (0:3).

Bild нашри хабарига кўра, Мане ўйиндан кейин кийиниш хонасида Лерой Саненинг юзига мушт туширган. Шу тариқа, Садио Мюнхен клубидаги жамоадошининг лабини ёриб қўйган.

Ўйин давомида майдонда футболчилар ўртасида келишмовчиликлар бошланди, 83-дақиқада уларнинг баҳси ўйин эпизодларидан биридан сўнг трансляцияга тушиб қолди, шундан сўнг кийиниш хонасида ҳам можаро барҳам топмади. Саненинг майдонда у билан гаплашиши Манега ёқмаган бўлса керак.

Ўйинчиларни яна иккита "Бавария" ўйинчиси ажратиб қўйди. Сане тинчланиши учун уни "Этиҳад" стадионидаги кийиниш хонасидан олиб чиқиб кетишди.

Клуб ҳозирча бу ҳодисага расман изоҳ бермади.

Киритилди: 22:46 12.04.2023. Ўқилди: 3173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!