"Бавария" фахрий президенти Ули Хёнесс гольф бўйича хайрия мусобақасида жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.
Тадбир Бонн яқинида бўлиб ўтди. Унда Мюнхен клуби президенти Герберт Хайнер ҳам иштирок этди.
73 ёшли Хенесс катта эҳтимол билан томиридан жароҳат олган ва уни зудлик билан тез ёрдам машинасида шифохонага олиб боришга тўғри келган. 1974 йилги жаҳон чемпионининг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.