Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Бавария" 100 миллион таклиф қилмоқда, "Байер" 150 миллион хоҳламоқда

"Бавария" 100 миллион таклиф қилмоқда, "Байер" 150 миллион хоҳламоқда

"Бавария" Флориан Вирцнинг трансфери устида иш бошлади.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, мюнхенликлар жамоаси 22 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш борасида "Байер" билан музокараларни бошлаган. "Бавария" келишувни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланишигача якунлаш ниятида.

Қайд этилишича, "Байер" Вирцни камида кейинги мавсумда жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилади ва у учун 150 миллион евро талаб қилиши мумкин.

Аввалроқ "Бавария" ярим ҳимоячи учун 100 миллион евро таклиф қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди. Қолаверса, клуб футболчи билан олдиндан келишувга эришган.

Киритилди: Бугун 05:42. Ўқилди: 350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!